Аъзам Обид - Кошки
Қалбим ишққа тўла…
Лекин қўрқаман,
Лойиқ бўлсам эди бўлмоққа уммат!
Эзгу амаллардан унса бир чаман,
Ғашликнинг ортидан чекинса зулмат!
Қалбим ишққа тўла…
Магар қон тағин…
Эрта шўр бошимга не бўлар қайтим?
Кошки Пайғамбарнинг
ёшлигидаги
Миндириб юрган бир туя бўлсайдим…
Кошки!
Аъзам Обид - Тушларимга киринг, пайғамбар
Гўзал кутиш бўлса насибам
Милён йил ҳам бўлардим рози.
Воҳ, мен бунда жуда ғарибман,
Зорман сенга етолмай, мозий…
Юрак ичра талотўп, тиқ-тиқ,
Ланг очилгай туйнук-дарича.
Томга чиқиб олару интиқ
Муҳаммадни кутар Хадича…
Ул зот келар… Бўлолмас бу жон
Бир чечак, тош йўл, ё хушхабар…
Кўзни юмдим, айтингиз, қачон
Тушларимга кирар пайғамбар